Ягона вақт минтақасининг одамларга таъсирини ўрганиш алгоритми қандай
ASTANА. Кazinform – Соатни орқага қайтариш одамларга қандай таъсир қилади? Маълумки, ушбу масала бўйича тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазирлиги тадқиқот алгоритмига изоҳ берди.

“Фан-техника сиёсати тўғрисида”ги қонуннинг 37-моддасига мувофиқ, стратегик илмий тадқиқотларга дастурий мақсадли маблағлар ажратилади ва танлов асосида амалга оширилади. “Илмий ёки илмий-техникавий фаолиятни молиялаштириш, илмий ташкилотларни молиялаштириш қоидалари”нинг 45-бандига мувофиқ, дастурий мақсадли молиялаштириш доирасидаги илмий-техникавий вазифалар олимлар, илмий-техникавий ташкилотлар аъзолари, илмий-техникавий таъминот соҳасидаги мутахассислар, фан соҳаси, давлат органлари вакиллари, тармоқ давлат органлари вакилларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан ишлаб чиқилади. Фан қўмитасида 2025-2027 йилларга мўлжалланган дастурий-мақсадли молиялаштириш учун танлов бўйича илмий-техникавий вазифалар бўйича ишчи гуруҳи тузилди. Унинг таркибига турли соҳалар ва тармоқ давлат органлари вакиллари, жумладан, «Өмір және денсаулық ғылымы”( “Ҳаёт ва саломатлик фанлари”) устуворлиги бщйича Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги кирди”, — дейилади Фан вазирлигининг Кazinformга берган жавобида.
Вазирлик маълумотларига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан стратегик давлат вазифаларини, жумладан, вақтни ўзгартириш масаласини ҳал этишга қаратилган илмий-техникавий вазифалар тақдим этилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, вақт минтақаси бўйича бир қанча вилоятлар аҳолисидан кўплаб шикоятлар келиб тушган.
“Шу муносабат билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан вақтни синхронлаштиришнинг руҳий ва жисмоний саломатликка таъсирини ўрганиш бўйича маълумотлар базасини илмий асослаш учун илмий-техникавий топшириқ ишлаб чиқилди ва юборилди. Ушбу илмий тадқиқотнинг тармоқ давлат органи учун аҳамиятини инобатга олган ҳолда, таклифлар ишчи гуруҳ томонидан кўриб чиқилди ва тузатилди ҳамда Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Олий илмий-техник комиссия (ОИТК) кўриб чиқиш учун киритилди ва . 2025-2027 йиллар учун “Ҳаёт ва саломатлик фанлари” устувор йўналиш бўйича маъқулланди. Эслатиб ўтамиз, ОИТК таркибида Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бор ва бу масала ушбу давлат органи томонидан қўллаб-қувватланган. Ўз навбатида, Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазирлиги Илмий-техника қўмитаси томонидан тасдиқланган илмий-техникавий топшириқлар бўйича танлов ҳужжатларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди ҳамда 2025-2027 йилларга мўлжалланган дастурий мақсадли молиялаштириш бўйича танлов эълон қилади. Ушбу тадбирлар Республика бюджет комиссияси қарори билан тасдиқланган маблағлар доирасида амалга оширилади”, — дейилади вазирлик хабарида.
Танловда илмий-техникавий фаолиятни амалга оширувчи аккредитациядан ўтган субъектлар, шунингдек, таълим соҳасидаги автоном ташкилотлар иштирок этишлари мумкин. Танловга ариза беришда талабнома берувчи тадқиқотни амалга ошириш муддатини ва танлов ҳужжатлари талабларига мувофиқ молиялаштириш миқдорини мустақил равишда белгилайди.
– Бундан ташқари, молиялаштириш тўғрисидаги низомнинг 42-бандига мувофиқ, илмий ва илмий-техникавий лойиҳаларни амалга ошириш муддати тугагандан сўнг, Миллий илмий-техника экспертиза маркази лойиҳалар тўғрисидаги маълумотларни ўз веб-сайтида эълон қилади, у 30 календар кун ичида амалга оширилади, — дея изоҳ берди вазирлик вакиллари.
Аввал хабар қилинганидек, жорий йилнинг ноябрь ойида Қозоғистонда ягона вақт минтақасининг одамларга таъсири ўрганилиши маълум бўлган эди.
Вақт минтақасини ўрганишга тахминан 160 миллион тенге сарфланади.
Шунингдек, вақт минтақаси масаласи бўйича экспертлар ва Ҳукумат аъзолари Мажилисга таклиф этилгани ҳақида хабар берган эдик.
Вақт минтақаси бўйича сўров ўтказилиши нега олдиндан эълон қилинмади?