WТА якуний турнири: Елена Рибакинанинг ярим финалдаги рақиби аниқланди
ASTANА. Кazinform — Ар-Риёдда (Саудия Арабистони) бўлиб ўтаётган WТА якуний турнирининг ярим финалига чиққан теннисчилар аниқланди.
Дунёнинг 1-ракеткаси СШеффи Граф гуруҳида беларуслик Арина Соболенко сўнгги учрашувида 3-ўринда турган америкалик Кори Гауффни 7:6 (7:5), 6:2 ҳисобида мағлуб этди.
Шундай қилиб, кетма-кет учта ғалабани қўлга киритган А. Соболенко Серена Уильямс гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган яна бир америкалик, 4-рақамли Аманда Анисимова билан учрашади.
Аввалроқ, дунёнинг 6-ракеткаси Елена Рибакина С. Уильямс гуруҳида учта учрашувнинг барчасида ғалаба қозонган ва ярим финалга йўлланма олган биринчи қозоғистонлик теннисчи бўлган эди. Энди у финалга чиқиш учун дунёда 5-ўринда турган америкалик Жессика Пегула билан рақобатлашади. Ж. Пегула сўнгги ўйинида рейтингда 8-ўринни эгаллаган италиялик Жасмин Паолинини 6:2, 6:3 ҳисобида мағлуб этди.
Ўтган йилги WТА якуний турнири ғолиби К. Гауфф бу йил ўз гуруҳида А. Соболенко ва Ж. Пегулага ютқазиб, гуруҳ босқичидан чиқа олмади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елена Рибакинанинг WТА якуний турниридаги рақиблари аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.