“World Boxing Cup” турнирида 5 нафар ўзбекистонлик боксчи финалга чиқди
TASHKENT. Kazinform — Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида “World Boxing” ташкилоти кубогининг ярим финал баҳсларида Ўзбекистон терма жамоасининг 6 нафар вакили рингга кўтарилди, деб хабар беради UzA.
Маълум қилинишича, финал остонасидаги жангларнинг бирида ўзбекистонлик боксчи Ҳалимжон Мамасолиев +90 кг. вазн тофасида Жанубий Корея вакили Жу Таеунгга ҳеч қандай имкон қолдирмади ва финалга йўл олди. Нусратбек Тоҳиров эса -90 кг. вазнда польшалик Жакуб Тутак Адамни 4:1 ҳисобида мағлуб этди ҳамда мусобақанинг олин медали учун рингга кўтариладиган бўлди.
Қизлар орасидаги беллашувларда +80 кг. вазнда Олтиной Сотимбоева қозоғистонлик Асел Тоқтасинни, Азиза Зокирова -70 кг. вазнда украиналик Анастасиа Черноколенкоданни, -48 кг. вазн тоифасида Фарзона Фозилова украиналик Анна Окотани мағлубиятга учратган ҳолда финал босқичига чиқди.
Вазни 65 килограммгача бўлган чарм қўлқоп усталари орасида Адҳамжон Муҳиддинов ярим финалда мағлубиятга учради ҳамда мусобақани учинчи ўринда якунлади.
Бугун, 19 ноябрь куни мусобақанинг ярим финалида қуйидаги 7 нафар ўзбекистонлик боксчи финал йўлланмаси учун жанг қилади.
-51 кг: Гулсевар Ғаниев – Зареен Ниҳат
-50 кг: Асилбек Жалилов – Соуши Макино (Япония)
-55 кг: Самандар Олимов – Руи Ямагуси (Япония)
-60 кг: Дилшод Абдумуродов – Сачин (Ҳиндистон)
-70 кг: Муҳаммадазизбек Исмоилов – Ҳитеш (Ҳиндистон)
-75 кг: Жавоҳир Абдураҳимов – Павло Иллиуша (Украина)
- 85 кг: Жасурбек Йўлдошев – Жугну (Ҳиндистон).
Эслатиб ўтамиз, ёшлар ўртасидаги III Осиё ўйинларида 14 нафар ўзбекистонлик боксчи иштирок этган эди.