WEF асосчисига нисбатан тергов бошланди

Тергов ҳақидаги маълумотларни илк бор эълон қилган The Wall Street Journal нашрига кўра, ўтган ҳафта WEFга ташкилотнинг бошқарув тизими ва ички маданияти ҳақида саволлар туғилган аноним хат юборилган. Хатда, хусусан, Швабнинг оиласи тегишли назоратсиз шахсий ишларини форум манбалари билан аралаштириб юборганликда айбланган.
— Форум бу айбловларни жиддий қабул қилади, лекин улар ҳали исботланмаганини ва тергов тугагунига қадар бошқа изоҳ беришдан тийилишини таъкидлайди, — дейилади Reutersга электрон почта орқали юборилган баёнотда. Унда тўловлар тафсилотлари берилмаган.
The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, Шваблар оиласи вакили хабарчининг мактубида келтирилган барча айбловларни рад этган. Шунингдек, у нашрга Клаус Шваб мактуб муаллифини ва ушбу “ёлғон маълумот”ни тарқатган ҳар қандай шахсни судга бермоқчи эканлигини айтди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гарвард университети Трамп маъмуриятини судга бергани ҳақида ёзган эдик.