Ван Бин: Қозоғистон - бизнинг энг муҳим ва энг яқин қўшнимиз

ASTANA. Kazinform – Хитойнинг Медиа корпорацияси (CMG) Евроосиё бюроси директори Ван Бин Астанада бўлиб ўтган SILK WAY STAR халқаро вокал танловига бағишланган матбуот анжуманида Қозоғистон Хитой учун энг муҳим ва энг яқин қўшнилардан бири эканлигини таъкидлади.

Ван Бинь
Фото: Kazinform

“Қозоғистон - бизнинг энг муҳим, энг яқин қўшнимиз. Биз узоқ йиллардан буён яқин ҳамкорлик қилиб, турли соҳаларда салмоқли натижаларга эришдик”, — деди у.

Ван Бин Silk Way Star лойиҳаси икки давлатга ўзига хос ҳамкорлик тажрибасини беришини такидлади.

“Биз тажрибали мутахассис бошчилигида профессионал жамоа туздик. У кўп йиллар давомида Хитой баҳор фестивали гала-концертининг бош директори бўлиб келган. Бу концертни бутун дунё бўйлаб 2 миллиардга яқин томошабин томоша қилади”, — деди у.

Унга кўра, Хитой томони танловга энг яхши ижрочини юборишини айтди.

“Ишонамизки, хитойлик иштирокчи Хитойда қозоғистонлик қўшиқчи Димаш Қудайберген эришган муваффақиятга эришади”, — деди Ван Бин.

Шунингдек, Ван Бин жорий йилда Қозоғистонда ўтказиладиган Silk Way Star лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилишига ишонч билдирди.

“Умид қиламизки, ушбу лойиҳа Хитойда бўлажак мавсумни ўтказиш учун мустаҳкам пойдевор яратади. Шу мақсадни амалга ошириш учун биргаликда ҳаракат қиламиз”, - деди у.

Эслатиб ўтамиз, Астана шаҳрида Осиё давлатлари ўртасида илк бор мусиқа танлови бўлиб ўтади.

ҚР Президенти ТРК ва CMG Медиа корпорацияси томонидан ташкил этилган танловда 12 давлатдан Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Малайзия, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Мўғулистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Жанубий Корея вакиллар иштирок этади.

Мазкур танловда Қозоғистон номидан хонанда Alem иштирок этади.

Сўнгги хабарлар