Валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар қанча тенгедан сотилмоқда

ALMATY. Kazinform — Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчалари доллар, евро ва рублни сотиб олиш ва сотиш бўйича ўртача ҳисобланган курсларни тақдим этди, деб хабар беради Кazinform агентлиги мухбири.

валюта
Фото: freepik.com

Kurs.kz маълумотларига кўра, бугунги кунда Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларидаги ўртача курс:

  • доллар: сотиб олиш — 543,16 тенге, сотиш — 545,26 тенге;
  • евро: сотиб олиш — 621,09 тенге, сотиш — 632,18 тенге;
  • рубль 6,55 - 6,68 тенге орасида сотилмоқда.

Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида:

  • доллар 539,53 тенгедан сотиб олинади, 546,53 тенгедан сотилади;
  • евро: сотиб олиш — 625,33 тенге, сотиш — 635,33 тенге;
  • рубль: сотиб олиш — 6,54 тенге, сотиш — 6,70 тенге.

Чимкентда:

  • доллар 540,52 тенгедан сотиб олинади, 543,70 тангадан сотилади;
  • евро: сотиб олиш — 626,04 тенге, сотиш — 632,04 тенге;
  • рубль: сотиб олиш — 6,52 тенге, сотиш — 6,62 тенге.

Бугунги кун учун расмий курслар қуйидагича: 1 доллар — 542,3 тенге, 1 евро — 627,29 тенге, 1 рубль — 6,66 тенге.

Эслатиб ўтамиз, 29 июль куни Қозоғистон валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар қанча тенгедан сотилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Камшат Абдирайим

Сўнгги хабарлар