15:11, 04 Апрель 2025 | GMT +5
Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел келиши хавфи эълон қилинди
TASHKENT. Kazinform - 4−7 апрель кунлари Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин, дея огоҳлантирмоқда Ўзгидромет.

Кутилаётган ёмғирлар сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли, жумладан, қуйидаги ҳудудларида сел тошиши мумкин:
- Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;
- Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
- Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
- Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
- Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
- Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
- Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
- Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат, туманларида ва Хонобод шаҳрида.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралмоқда.
Хабарда таъкидланишича, республика бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 1 апрелдан табиий газнинг базавий меъёри 100 куб метрга туширилиши ҳақида хабар берган эдик.