12:10, 23 Октябрь 2025 | GMT +5
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 59 млрд доллардан ошди
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 59,8 млрд АҚШ долларини ташкил этди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11,1 млрд АҚШ долларига ёки 22,9 % га ошган.
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида:
- Экспорт – 26,7 млрд (+33,3 %)
- Импорт – 33,1 млрд (+15,6 %) АҚШ долларини ташкил этди.
Ўзбекистоннинг ташқи савдо ҳамкор давлатлари сони 206 тага етди.
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг юқори улуши Хитой (19,1 %), Россия (15,7 %), Қозоғистон (5,8 %), Туркия (3,6 %) ва Корея Республикаси (2,2 %) ҳиссасига тўғри келди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони сўнгги 5 йилда 1,8 баробарга ошган.