10:09, 08 Сентябрь 2025 | GMT +5
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп тухум олинган
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларга кўра, 2025 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистондаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 4 млрд дона тухум олинган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,2 % га ўсган.
Ҳудудлар кесимида олинган тухум ҳажми:
- Тошкент вилояти – 709,5 млн дона
- Самарқанд вилояти – 596,3 млн дона
- Наманган вилояти – 330,9 млн дона
- Фарғона вилояти – 324,9 млн дона
- Андижон вилояти – 314 млн дона
- Сурхондарё вилояти – 296,1 млн дона
- Қашқадарё вилояти – 255,4 млн дона
- Хоразм вилояти – 253,3 млн дона
- Бухоро вилояти – 249,9 млн дона
- Навоий вилояти – 215,5 млн дона
- Қорақалпоғистон Респ. – 200,4 млн дона
- Жиззах вилояти – 183,6 млн дона
- Сирдарё вилояти – 92,6 млн дона
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг қайси вилоятида энг кўп балиқ овланганлиги ҳақида хабар берган эдик.