Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида деҳқон хўжаликлари сони кўп

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган дехқон хўжаликлари сони 395 559 тани ташкил этган.

экинзор
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Ҳудудлар кесимида деҳқон хўжаликлари сони қуйидагича:

  • Андижон вилоятида – 64 909 та;
  • Самарқанд вилоятида – 47 930 та;
  • Хоразм вилоятида – 47 370 та;
  • Фарғона вилоятида – 42 205 та;
  • Қашқадарё вилоятида – 33 301 та;
  • Сурхондарё вилоятида – 27 465 та;
  • Наманган вилоятида – 27 379 та;
  • Бухoрo вилоятида – 24 383 та;
  • Тoшкент вилоятида – 22 508 та;
  • Жиззах вилоятида – 19 583 та;
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 13 915 та;
  • Сирдарё вилоятида – 12 775 та;
  • Навоий вилоятида – 11 805 та;
  • Тошкент шаҳрида – 31 та.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 33,8 млрд АҚШ долларини ташкил этди.

Сўнгги хабарлар