20:35, 21 Январь 2026 | GMT +5
Ўзбекистоннинг гуруч экспорти: энг кўп Қозоғистонга етказилди
TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йил январь-ноябрь ойларида 11 та хорижий давлатга қиймати 6,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган 14,8 минг тонна гуруч экспорт қилган.
Мазкур даврда Ўзбекистон энг кўп гуруч етказиб берган давлатлар:
Қозоғистон – 8 минг тонна;
Тожикистон – 3,4 минг тонна;
Қирғиз Р. – 2,4 минг тонна;
АҚШ – 824,8 тонна;
Афғонистон – 45,2 тонна;
Туркия – 45,2 тонна;
Бошқа давлатлар – 113,5 тонна.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон лимон экспортини 25 фоизга оширгани ҳақида ёзган эдик.