Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси мустақиллик йилларида 17,6 миллионга кўпайди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 38 236 704 кишини ташкил этган.

Аҳоли
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Доимий аҳоли сони мустақиллик йилларида 17,6 миллионга ёки 85,6 фоизга кўпайган.

Ушбу кўрсаткич йиллар кесимида қуйидагича (1 январь ҳолатига):

1991 йил — 20 607,7 минг киши

1995 йил — 22 461,6 минг киши

2000 йил — 24 487,7 минг киши

2005 йил — 26 021,3 минг киши

2010 йил — 28 001,4 минг киши

2015 йил — 31 022,5 минг киши

2020 йил — 33 905,2 минг киши

2021 йил — 34 558,9 минг киши

2022 йил — 35 271,3 минг киши

2023 йил — 36 024,9 минг киши

2024 йил — 36 799,8 минг киши

2025 йил — 37 543,2 минг киши

2026 йил — 38 236,7 минг киши

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда 879 599 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.

Сўнгги хабарлар