Ўзбекистонликлар суғуртанинг қайси туридан кўпроқ фойдаланмоқда
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонда суғурта хизматлари ҳажми 10 трлн сўмни ташкил этган.
Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 2,6 трлн сўмга ошган.
Суғурта хизматлари ҳажмида энг катта улушни бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш, автотранспорт воситалари ва бошқа транспорт турларини суғурталаш, юк ва мулкни суғурталаш ва бошқалар эгаллаган. Уларнинг улуши 81,5 % ни ташкил этган.
2025 йилнинг январь-октябрь ойларида қайта суғурталаш хизматлари 14,2 % ни, ҳаётни суғурталаш бўйича хизматлар улуши эса 4,3 % ни ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ноябрь ойида Ўзбекистон истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 0,7 % га ошгани ҳақида хабар берган эдик.
Шуеингдек, Ўзбекистонда молиявий технологиялар соҳасидаги стартапларга 1 млрд доллар миқдорида хорижий инвестиция жалб қилинади.