Ўзбекистонликлар 1 йилда ўқиш мақсадида 35 та давлатга сафар қилган

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда жами 28 954 нафар Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида чет элга сафар қилган.

сафар
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич 2024 йил билан солиштирилганда қарийб 6,9 минг нафарга ёки 19,3 % га камайган.

Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида энг кўп сафар қилган ТОП-10 давлат:

  • Россия – 6 498 нафар;
  • Тожикистон – 6 039 нафар;
  • Қирғиз Р. – 4 648 нафар;
  • Корея – 3 513 нафар;
  • Туркия – 2 496 нафар;
  • Хитой – 1 259 нафар
  • Қозоғистон – 1 097 нафар;
  • Буюк Британия – 886 нафар;
  • Германия – 391 нафар;
  • АҚШ – 351 нафар.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилда жами 39,7 минг нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Сўнгги хабарлар