Ўзбекистонлик Лазизбек Мулложонов WBC Гран-Приси чорак финалига йўл олди
TASHKENT. Kazinform — Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида WBC Гран-приси доирасидаги нимчорак финал жанглари давом этмоқда, деб хабар беради Olamsport.com.

Турнир доирасида энг оғир вазн тоифасида жангларда иштирок этадиган ўзбекистонлик Лазизбек Мулложонов иккинчи босқич доирасида марокашлик Юнесс Баалага қарши жанг ўтказди.
6 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва унда Лазизбек Мулложонов ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди. Ҳар учала ҳакам Лазизбекнинг 60-54 ҳисобларида ғалаба қозонганини қайд этди.
Энди ўзбекистонлик боксчи август ойида ўтказиладиган чорак финал баҳсларида иштирок этади.
Бунгача Мужибилло Турсунов ва Аюбхон Бахтиёров каби ўзбекистонлик боксчилар иккинчи босқичда ғалаба қозониб, чорак финал йўлланмасини нақд қилган эдилар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонлик Бектемир Мелиқўзиев ғалабага эришиб, WBA камари учун даъвогарга айлангани ҳақида хабар берган эдик.