Ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродовга Туркиянинг гранд клуби қизиқмоқда

TASHKENT. Kazinform — Ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов фаолиятини Туркиянинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sports.uz портали sporsafe Fotomaç нашрига таяган ҳолда хабар берди.

Шомуродов
Фото: ЎФА

Унга кўра, "Фенербахче" Суперлига доирасида ўз ўйини билан ажралиб турган Шомуродов бўйича "Башакшехир" билан боғланди. Клуб президенти Гёксел Гюмюшдоғ футболчининг трансфер ҳуқуқи учун 20 миллион евро талаб қилаётгани маълум бўлди.

"Башакшехир" уни сотиб олиш учун жами 5,7 миллион евро сарфлаган. Шунингдек, футболчининг кейинги трансферидан олинадиган фойданинг 10 фоизи "Рома" клубига берилади.

Маълумот учун, ўзбекистонлик форвард жорий мавсум чемпионат доирасида 20 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол урди.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик Абдуқодир Ҳусанов Осиёнинг рамзий жамоаси таркибидан жой олди.

Сўнгги хабарлар