Ўзбекистонлик дзюдо мутахассиси БАА терма жамоасига бош мураббий бўлди

TASHKENT. Kazinform — Дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори, қатор халқаро турнирлар ғолиби, сурхондарёлик Шарофиддин Лутфуллаев мураббийлик фаолиятини Бирлашган Араб Амирликларида давом эттирадиган бўлди, деб хабар беради UzA.

Ўзбекистонлик дзюдо мутахассиси БАА терма жамоасига бош мураббий бўлди
Фото: UzA

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мураббийлар штабида ишлаб келаётган Лутфуллаев БАА ўсмирлар (U18) ва ёшлар (U21) терма жамоалари бош мураббийи этиб тайинланди.

Олимпия ўйинлари иштирокчиси Шарофиддин Лутфуллаев фаолияти давомида 2015 йилги Осиё чемпионатининг бронза, 2019 йили катталар ўртасида жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, Туркия Суперлигасининг биринчи мавсумида ўзбек футболчиси энг яхши тўпурар бўлди.

Сўнгги хабарлар