Ўзбекистонлик боксчи энди Қозоғистон номидан рингга чиқади

ASTANА. Кazinform – Ўзбекистонлик боксчи Саят Илиясов энди халқаро мусобақаларда Қозоғистон номидан рингга чиқади. Бу ҳақда Қозоғистон бокс федерацияси маълум қилди.

Илиясов
Фото: olamsport.com

Чарм қўлқоп устаси миллий чемпионатда Манғистау вилояти шарафини ҳимоя қилади.

– Саят аввал Қозоғистон фуқаролигини олиши керак. Шунингдек, у бизнинг федерациямизга керакли ҳужжатларни тақдим этади. Агар у миллий чемпионатда ўзини яхши кўрсатса, миллий терма жамоага таклифнома олиши мумкин. У боксчиларимиз билан ўқув-машғулот йиғинларида қатнашган. Энди у Манғистау вилояти номидан рингга чиқиш имкониятига эга бўлади, — деди Қозоғистон бокс федерацияси ижрочи директори Рауан Игенев.

Дарвоқе, боксчи 65 кг вазн тоифасида рингга чиқади.

Ўтган йили Саят Илиясов Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Жаҳон чемпионатида иштирок этган эди.

Эслатиб ўтамиз, ёшлар ўртасидаги Futures Cup турнирида қозоғистонлик боксчилар иштирок этади.

Сўнгги хабарлар