18:10, 18 Декабрь 2025 | GMT +5
Ўзбекистонга тижорат мақсадида ташриф буюрган чет элликлар сони 2,7 баробарга ошган
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида жами 362,8 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 229,7 минг нафарга ёки 2,7 баробарга ошган.
Жорий йилнинг 10 ойида Ўзбекистонга тижорат мақсадида ташриф буюрган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:
- Афғонистон — 339 585 нафар
- Тожикистон — 16 734 нафар
- Туркманистон — 2 773 нафар
- Россия — 673 нафар
- Қозоғистон — 504 нафар
- Туркия — 492 нафар
- Бошқа давлатлар — 2 055 нафар
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида жами 27,5 минг нафар Франция фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Шунингдек, 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида жами 33 287 нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.