Ўзбекистонга нечта давлатдан туристлар ташриф буюрган

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида жами 9,7 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Ўзбекистонга нечта давлатдан туристлар ташриф буюрган
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,2 млн нафарга ёки 50 % га ошган.

Мазкур даврда Ўзбекистонга 197 та давлатдан туристлар ташрифи қайд этилган.

Шундан:

  • эркаклар – 5 273 836 нафар;
  • аёллар – 4 458 082 нафар.

Уларнинг ёш бўйича тақсимоти қуйидагича:

  • 0-18 ёш – 1 280 688 нафар;
  • 19-30 ёш – 1 590 907 нафар;
  • 31-55 ёш – 4 888 764 нафар;
  • 56 ёш ва ундан катталар – 1 971 559 нафар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга туристлар оқими 50 фоизга ошди: 10 ойда 9,7 млн нафар турист ташриф буюрди.

Сўнгги хабарлар