Ўзбекистонга 9 ойда 8,6 млн нафар хорижликлар туристик мақсадларда ташриф буюрди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами қарийб 8,6 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Самарқанд
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 2,8 млн нафарга ёки 49,3 % га ошган.

Уларнинг сони мамлакатлар бўйича қуйидагича:

  • Қирғиз Республикаси – 2,4 млн нафар;
  • Қозоғистон – 2 млн нафар;
  • Тожикистон – 1,9 млн нафар;
  • Россия – 757,1 минг нафар;
  • Афғонистон – 343,6 минг нафар;
  • Туркманистон – 275 минг нафар;
  • Хитой – 176,9 минг нафар;
  • Туркия – 129,9 минг нафар;
  • Ҳиндистон – 55,8 минг нафар;
  • Корея Республикаси – 35,2 минг нафар;
  • Бошқа давлатлар – 435 минг нафар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 9 ойда 177 мингта никоҳ қайд этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар