Ўзбекистонга 1 ойда қарийб 1 миллион турист ташриф буюрди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь ойида жами 950 278 нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Туризм
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 271,6 минг нафарга ёки 40 фоизга ошган.

Туристлар сони бўйича ТОП-10 давлатлар:

  • Қирғиз Республикаси – 282 798 нафар;
  • Тожикистон – 244 373 нафар;
  • Қозоғистон – 207 858 нафар;
  • Россия – 69 070 минг нафар;
  • Афғонистон – 43 572 минг нафар;
  • Туркманистон – 28 150 нафар;
  • Хитой – 25 666 нафар;
  • Туркия – 12 740 нафар;
  • Ҳиндистон – 6 095 нафар;
  • Корея Республикаси – 3 237 нафар.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонликлар 1 йилда ўқиш мақсадида 35 та давлатга сафар қилган.

Сўнгги хабарлар