16:10, 04 Сентябрь 2025 | GMT +5
Ўзбекистондан Грузияга 9,6 минг нафар турист борган
ASTANA. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июль ойларида қарийб 9,6 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Грузияга сафар қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 3,3 минг нафарга ёки 51 % га ошган.
Жорий йилнинг 7 ойида Грузияга борган Ўзбекистон фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:
- саёҳат – 8 319 нафар
- қариндошларни йўқлаш – 1 244 нафар
- хизмат юзасидан – 44 нафар
- ўқиш – 19 нафар
- даволаниш – 14 нафар
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда сабзавот етиштириш бўйича қайси ҳудуд етакчи эканлиги ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта музлатгич тўғри келиши ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта кондиционер тўғри келади?
Айни пайтда Ўзбекистонда қанча МЧЖ фаолият юритмоқда?