Ўзбекистонда уй хўжаликларининг 88,1 фоизи хусусий ҳовлиларда яшайди
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика кўмитасининг 2025 йил январь-сентябрь ойларидаги уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, Ўзбекистонда уй хўжаликларининг 88,1 фоизи алоҳида уй (хусусий ҳовли)да истиқомат қилади.
Уй хўжаликларининг уй-жой турлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:
- алоҳида уй (хусусий ҳовли) – 88,1 %;
- кўп квартирали уйлар – 11,7 %;
- бошқа турдаги уй-жойлар – 0,2 %.
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли 4 725,9 мингта автотранспорт воситалари рўйхатга олинган.
Шунингдек, Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида 5 100 та талаба ўрни фойдаланишга топширилган.
Ўзбекистонда молиявий технологиялар соҳасидаги стартапларга 1 млрд доллар миқдорида хорижий инвестиция жалб қилинади.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда ҳар 10 минг аҳолига 28,6 нафар шифокор тўғри келади.