Ўзбекистонда ўқувчиларга энергияни тежаш ўргатилади
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон мактабларида ўқувчиларга энергетик саводхонлик асосларини ўргатиш дастури жорий этилади, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Алихан Асқар.

Янги лойиҳа ҳақида Мактабгача ва мактаб таълими вазири Хилола Умарова «Oʻzbekiston 24» телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
“Бу ҳар бир мактаб директори, ўқитувчи ва ўқувчи учун жуда муҳим. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги билан биргаликда ўқувчиларга энергия ресурсларининг аҳамиятини тушунтириш бўйича дастур ишлаб чиқди. Ўзбекистонликларни болалигиданоқ бу йўналишда тежашга ўргатиш керак”, – деди Хилола Умарова.
Вазирнинг сўзларига кўра, мазкур ишлар учун масъул шахслар тасдиқланган. Шунга кўра “Таълим”, “География”, “Физика” фанларида табиий ресурсларни тежашга оид мисоллар кўрсатилиб, унинг аҳамияти ўқувчиларга тушунтирилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотини 1 долларга ошириш учун 2,5 баробар кўп энергия сарфланиши ҳақида ёзган эдик.