Ўзбекистонда Тожикистон капитали иштирокидаги корхоналар сони 410 тага етди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 февраль ҳолатига Ўзбекистонда Тожикистон капитали иштирокида жами 410 та корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистонда Тожикистон капитали иштирокидаги корхоналар сони 410 тага етди
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Улардан 102 таси қўшма ва 308 таси хорижий корхоналардир.

Улар соҳалар кесимида қуйидагича:

  • Савдо — 144 та
  • Саноат — 89 та
  • Қурилиш — 43 та
  • Ахборот ва алоқа — 33 та
  • Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар — 23 та
  • Ташиш ва сақлаш — 16 та
  • Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш — 11 та
  • Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги — 5 та
  • Бошқа турлар — 57 та

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 февраль ҳолатига Ўзбекистонда Озарбайжон капитали иштирокида жами 368 та корхона фаолият юритмоқда.

Сўнгги хабарлар