Ўзбекистонда олий таълимга қамров 40,9 % га ошган

TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йили бошига Ўзбекистон Республикасининг 18-23 ёшдаги аҳолисини олий таълим билан қамраб олиш кўрсаткичи 47,7 % ни ташкил қилган.

Ўзбекистонда олий таълимга қамров 40,9 % га ошган
Фото: ЎР Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич 2014 йил билан солиштирилганда 40,9 % га ошган.

18-23 ёшдаги аҳолини олий таълим билан қамраб олиш кўрсаткичи йиллар кесимида қуйидагича:

2014 йил - 6,8 %

2015 йил - 7,0 %

2016 йил - 7,2 %

2017 йил - 8,3 %

2018 йил - 10,6 %

2019 йил - 13,3 %

2020 йил - 18,7 %

2021 йил - 28,2 %

2022 йил - 36,6 %

2023 йил - 45,9 %

2024 йил - 47,7 %

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда уй-жой фондининг умумий майдони 4 йилда 1,3 баробарга ошди.

Сўнгги хабарлар