Ўзбекистонда МЧЖлар сони 335 мингтадан ошди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда 422 мингта тижорат ташкилотлари фаолият юритмоқда.

Ўзбекистонда МЧЖлар сони 335 мингтадан ошди
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Улардан 335,1 мингтаси масъулияти чекланган жамиятлар (МЧЖ) бўлиб, бу умумий корхоналар сонининг 79,4 фоизини ташкил этди.

Ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича корхоналар сони қуйидагича:

  • Масъулияти чекланган жамиятлар – 335 077 та (79,4 %);
  • Хусусий корхоналар – 46 442 та (11 %);
  • Оилавий корхоналар – 36 378 та (8,6 %);
  • Акциядорлик жамияти – 640 та (0,2 %);
  • Бошқалар – 3 432 та (0,8 %).

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 19 072 та корхона фаолият юритмоқда.

Сўнгги хабарлар