Ўзбекистонда хорижий корхоналар қайси соҳаларда фаолият юритмоқда

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 19 072 та корхона фаолият юритмоқда.

хорижий корхоналар
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Уларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича сони қуйидагича:

  •  савдо соҳасида – 6 814 та;
  •  саноат соҳасида – 3 831 та;
  •  қурилиш соҳасида – 1 544 та;
  •  ахборот ва алоқа соҳасида – 1 488 та;
  •  яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 839 та;
  •  ташиш ва сақлаш соҳасида – 601 та;
  •  қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 485 та;
  •  соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида – 225 та;
  •  бошқа соҳаларда – 3 245 та.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда 577,2 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият юритмоқда.