Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари сони 6,8 млн нафардан ошди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025/2026 ўқув йили бошида Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим ташкилотларида таҳсил олаётган ўқувчилар сони 6 870,5 минг нафарни ташкил этган.

Ўқувчилар
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич аввалги ўқув йилига нисбатан 94,2 минг нафарга ошган.

Жами ўқувчиларнинг 51,2 фоизини ўғил болалар, 48,8 фоизини қиз болалар ташкил қилган.

Ҳудудлар кесимида ўқувчилар сони:

  • Қорақалпоғистон Респ. – 375,5 минг нафар
  • Андижон вилояти – 634,7 минг нафар
  • Бухоро вилояти – 348,4 минг нафар
  • Жиззах вилояти – 284,6 минг нафар
  • Қашқадарё вилояти – 688,1 минг нафар
  • Навоий вилояти – 195,7 минг нафар
  • Наманган вилояти – 571,3 минг нафар
  • Самарқанд вилояти – 814,2 минг нафар
  • Сурхондарё вилояти – 572,8 минг нафар
  • Сирдарё вилояти – 165,1 минг нафар
  • Тошкент вилояти – 547,2 минг нафар
  • Фарғона вилояти – 733,4 минг нафар
  • Хоразм вилояти – 377,4 минг нафар
  • Тошкент шаҳри – 562,1 минг нафар

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025/2026 ўқув йили бошида фаолият юритаётган умумий ўрта таълим ташкилотлари сони 11 118 тани ташкил этган.

Сўнгги хабарлар