Ўзбекистонда кутубхоналар ва улардан фойдаланувчилар сони қанча
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига 14 999 та кутубхона фаолият юритмоқда.
Уларда 85 млн нусхада китоб ва журналлар мавжуд.
Фойдаланувчилар сони 12,8 млн кишини ташкил этган бўлиб, уларнинг 31,6 % ни 14 ёшгача бўлган болалар, 45,9 % ни 15-24 ёшдаги ўсмирлар ва 22,6 % ни 25 ёш ва ундан катта ёшдаги фуқаролар ташкил этди.
Ҳудудлар кесимида кутубхоналар сони қуйидагича:
- Қорақалпоғистон Республикаси – 934 та;
- Андижон вилояти – 1 065 та;
- Бухоро вилояти – 764 та;
- Жиззах вилояти – 868 та;
- Қашқадарё вилояти – 1 476 та;
- Навоий вилояти – 489 та;
- Наманган вилояти – 891 та;
- Самарқанд вилояти – 1 863 та;
- Сурхондарё вилояти – 1 159 та;
- Сирдарё вилояти – 526 та;
- Тошкент вилояти – 1 467 та;
- Фарғона вилояти – 2 108 та;
- Хоразм вилояти – 688 та;
- Тошкент шаҳри – 701 та.
Кутубхоналар сонига мамлакат ҳудудидаги барча таълим муассасалари кутубхоналари, маҳаллий ҳокимият органларига қарашли ахборот-ресурс марказлари, шунингдек, вазирлик, идора ва улар тасарруфидаги ташкилотларга қарашли барча ахборот-кутубхона марказлари киритилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳар 1000 та аҳолига 32 та тадбиркор тўғри келади.