17:35, 09 Сентябрь 2025 | GMT +5
Ўзбекистонда корхона ва ташкилотларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича улуши маълум қилинди
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 август ҳолатига Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 462,2 мингтани ташкил этган.

Шундан 392,4 мингтаси ёки 84,9 % и кичик корхона ва микрофирмалар ҳиссасига тўғри келмоқди.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича эса энг кўп улуши савдо тармоғида бўлиб, уларнинг жами корхоналар сонидаги улуши 32,6 % ни ташкил этди.
Улар иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича:
- қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 7,4 %
- саноат соҳасида – 12,7 %
- қурилиш соҳасида – 6,3 %
- савдо соҳасида – 32,6 %
- ташиш ва сақлаш соҳасида – 3,6 %
- яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 6,3 %
- ахборот ва алоқа соҳасида – 2,4 %
- соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш – 2,8 %
- бошқа соҳаларда – 25,9 %
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ишга туширилган сув тармоғи 124,9 кмни ташкил этди.