Ўзбекистонда Қирғизистон капитали иштирокидаги корхоналар сони 344 тага етди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда Қирғизистон капитали иштирокида жами 344 та корхоналар фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон ва Қирғизистон
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Улар соҳалар кесимида қуйидагича:

  • Савдо — 138 та
  • Саноат — 60 та
  • Ахборот ва алоқа — 30 та
  • Ташиш ва сақлаш — 18 та
  • Қурилиш — 17 та
  • Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар — 14 та
  • Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш — 6 та
  • Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги —5 та
  • Бошқа турлар — 56 та

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда БАА капитали иштирокида жами 414 та корхона фаолият юритмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистонда Туркия капитали иштирокидаги корхоналар сони ортиб бормоқда.

 

Сўнгги хабарлар