Ўзбекистонда IT соҳасида қайси давлатлар корхона очган

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 март ҳолатига Ўзбекистонда ахборот ва алоқа соҳасида 1 242 та хорижий корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистонда IT  соҳасида қайси давлатлар корхона очган
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Мамлакатлар кесимида хорижий корхоналар сони қуйидагича:

Россия — 457 та;

Қозоғистон — 113 та;

Беларусь — 63 та;

АҚШ — 58 та;

Туркия — 51 та;

Хитой — 40 та;

БАА — 32 та;

Япония — 30 та;

Тожикистон — 29 та;

Жанубий Корея — 28 та;

Бошқа давлатлар — 341 та.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 февраль ҳолатига, Ўзбекистонда нашриётчилик фаолияти соҳасида 2,1 мингта корхона фаолият юритмоқда.

Сўнгги хабарлар