16:10, 20 Февраль 2026 | GMT +5
Ўзбекистонда хорижий корхоналарнинг энг кўпи Тошкент шаҳрида жойлашган
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 февраль ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 18 513 та корхона фаолият юритмоқда.
Уларнинг ҳудудлар кесимидаги сони қуйидагича:
- Тошкент шаҳрида – 11 684 та;
- Тошкент вилоятида – 2 467 та;
- Самарқанд вилоятида – 694 та;
- Фарғона вилоятида – 632 та;
- Сурхондарё вилоятида – 509 та;
- Андижон вилоятида – 435 та;
- Бухоро вилоятида – 379 та;
- Навоий вилоятида – 310 та;
- Сирдарё вилоятида – 288 та;
- Наманган вилоятида – 266 та;
- Жиззах вилоятида – 260 та;
- Қорақалпоғистон Респ. – 222 та;
- Хоразм вилоятида – 200 та;
- Қашқадарё вилоятида – 167 та.
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 февраль ҳолатига Ўзбекистонда 415,2 мингта тижорат ташкилотлари фаолият юритмоқда.