Ўзбекистонда хорижий корхоналарнинг энг кўпи савдо соҳасида фаолият юритмоқда

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 декабрь ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестицияси иштирокида 17 900 та корхона фаолият юритмоқда.

хорижий корхоналар
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Шундан 4 228 таси қўшма, 13 762 таси эса хорижий корхоналардир.

Улар иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича:

  •  савдо соҳасида – 6 403 та;
  •  саноат соҳасида – 3 706 та;
  •  қурилиш соҳасида – 1 389 та;
  •  ахборот ва алоқа соҳасида – 1 377 та;
  •  яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 737 та;
  •  ташиш ва сақлаш соҳасида – 586 та;
  •  қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 447 та;
  •  соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида – 209 та;
  •  бошқа соҳаларда – 3 046 та.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда хорижий корхоналарнинг энг кўпи Тошкент шаҳрида жойлашган.

Сўнгги хабарлар