Ўзбекистонда ҳар 1 000 нафар аҳолига нечта тадбиркорлик субъектлари тўғри келади

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда ҳар 1 000 нафар аҳолига 31,8 та тадбиркорлик субъекти тўғри келади.

Ўзбекистонда ҳар 1 000 нафар аҳолига нечта тадбиркорлик субъектлари тўғри келади
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Ҳудудлар кесимида ҳар 1 000 нафар аҳолига тўғри келадиган тадбиркорлик субъектлари сони қуйидагича:

  • Тошкент шаҳрида – 42,4 та;
  • Хоразм вилоятида – 40,5 та;
  • Бухоро вилоятида – 38,4 та;
  • Сирдарё вилоятида – 36,4 та;
  • Андижон вилоятида – 36,2 та;
  • Жиззах вилоятида – 35,2 та;
  • Навоий вилоятида – 35,0 та;
  • Тошкент вилоятида – 31,2 та;
  • Самарқанд вилоятида – 29,4 та;
  • Наманган вилоятида – 28,5 та;
  • Қорақалпоғистон Респ. – 27,7 та;
  • Фарғона вилоятида – 27,2 та;
  • Қашқадарё вилоятида – 26,4 та;
  • Сурхондарё вилоятида – 24,5 тани ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектлари сони 9,6 % га ошди.

Сўнгги хабарлар