Ўзбекистонда газ ишлаб чиқариш 3,1 фоизга камайди

TASHKENT. Kazinform – Январь-июнь ойларида Ўзбекистонда газ ишлаб чиқариш 3,1 фоизга камайгани кузатилди, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Алихан Асқар.

газ өндірісі
Фото: Pexels

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, биринчи ярим йилликда мамлакатнинг йирик корхоналари 21,7 миллиард куб метр табиий газ ишлаб чиқарган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 700 миллион куб метрга кам.

Шу билан бирга, расмий Тошкент табиий газ экспортини икки баробарга ошириб, тушум ҳажмини 355 миллион долларга етказди.

Газ ҳажми камайган бўлса-да, мамлакатда кўмир ишлаб чиқариш ортиб бормоқда. Жумладан, ўзбекстонлик шахтёрлар олти ойда 3 миллион тоннадан ортиқ кўмир қазиб олган. Бу ўтган йилнинг шу даврига қараганда 400 минг тоннага кўп.

Сўнгги хабарлар