Ўзбекистонда энг кўп никоҳ қайси ҳудудда қайд этилган
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида ФҲДЁ органларида 177 мингта никоҳ қайд этилган.
Никоҳларнинг ҳудудлар кесимидаги сони қуйидагича:
Самарқанд вилояти – 21,2 мингта
Фарғона вилояти – 19,4 мингта
Қашқадарё вилояти – 17,7 мингта
Тошкент шаҳри – 16,9 мингта
Андижон вилояти – 14,9 мингта
Сурхондарё вилояти – 14,0 мингта
Наманган вилояти – 13,8 мингта
Тошкент вилояти – 13,4 мингта
Бухоро вилояти – 9,8 мингта
Хоразм вилояти – 9,5 мингта
Қорақалпоғистон Р – 8,7 мингта
Жиззах вилояти – 7,6 мингта
Навоий вилояти – 5,5 мингта
Сирдарё вилояти – 4,5 мингта
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда қайси тармоқларда оилавий корхоналар сони кўп эканлиги ҳақида ёзган эдик.
Шунингдек, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида ФҲДЁ органларида республика бўйича 664,6 мингта тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган. Маълум бўлишича, Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилмоқда.