Ўзбекистонда электромобиллар импорти 2,5 баробарга ошган

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонга 16 та хорижий давлатдан қиймати 473 млн АҚШ долларига тенг бўлган 40 345 дона электромобиль импорт қилинган.

электромобиль
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24 140 донага ёки қарийб 2,5 баробарга ошган.

Мазкур даврда Ўзбекистонга энг кўп электромобиль етказиб берган давлатлар:

  •  Хитой – 39 798 дона
  •  Гонконг – 249 дона
  •  Корея Республикаси – 165 дона
  •  Германия – 43 дона
  •  АҚШ – 25 дона
  • Бошқа давлатлар – 65 дона

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистон Республикасида 73,6 мингта электромобиль рўйхатга олинган.

Сўнгги хабарлар