Ўзбекистонда чет эл капитали иштирокидаги корхоналар сони 18,5 мингтадан ошди

ASTANA. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 февраль ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 18 513 та корхоналар фаолият юритмоқда.

чет эл капитали иштирокидаги корхоналар
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Улардан 4 282 таси қўшма ва 14 231 таси хорижий корхоналардир.

Чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони охирги 5 йилда 1,9 баробарга, шу билан бирга хорижий корхоналарнинг улуши 55,1 фоиздан 76,9 фоизгача ошган.

Ўзбекистонда чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони бўйича ТОП-10 давлатлар:

  • Хитой — 5 218 та;
  • Россия — 3 190 та;
  • Туркия — 2 149 та;
  • Қозоғистон — 1 221 та;
  • Жанубий Корея — 699 та;
  • Афғонистон — 647 та;
  • БАА — 413 та;
  • Тожикистон — 410 та;
  • Ҳиндистон — 394 та;
  • Озарбайжон — 368 та.

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 18 164 та корхоналар фаолият юритмоқда.

Сўнгги хабарлар