19:10, 15 Январь 2026 | GMT +5
Ўзбекистонда чет эл капитали иштирокидаги корхоналар сони 18 мингтадан ошди
ASTANA. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокида жами 18 164 та корхоналар фаолият юритмоқда.
Улардан 4 247 таси қўшма ва 13 917 таси хорижий корхоналардир.
Чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони охирги 5 йилда 1,9 баробарга ошган.
Ўзбекистондаги чет эл нвестицияси иштирокидаги корхоналар сони бўйича ТОП-10 давлатлар:
- Хитой — 5 044 та;
- Россия — 3 181 та;
- Туркия — 2 137 та;
- Қозоғистон — 1 212 та;
- Жанубий Корея — 693 та;
- Афғонистон — 635 та;
- БАА — 414 та;
- Тожикистон — 389 та;
- Ҳиндистон — 375 та;
- АҚШ — 340 та.
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 474,9 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият юритмоқда.