Ўзбекистонда Буюк Британия капитали иштирокидаги корхоналар сони ортиб бормоқда

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 февраль ҳолатига Ўзбекистонда Буюк Британия капитали иштирокида жами 251 та корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон ва Буюк Британия
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Улардан 122 таси қўшма ва 129 таси хорижий корхоналардир.

Буюк Британия капитали иштирокида фаолият юритаётган корхоналар сони ҳудудлар кесимида қуйидагича:

  • Тошкент шаҳри – 190 та
  • Тошкент вилояти – 15 та
  • Самарқанд вилояти – 8 та
  • Сирдарё вилояти – 8 та
  • Жиззах вилояти – 6 та
  • Бухоро вилояти – 5 та
  • Қашқадарё вилояти – 4 та
  • Сурхондарё вилояти – 4 та
  • Андижон вилояти – 3 та
  • Фарғона вилояти – 3 та
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 2 та
  • Наманган вилояти – 1 та
  • Навоий вилояти – 1 та
  • Хоразм вилояти – 1 та

Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 февраль ҳолатига Ўзбекистонда Тожикистон капитали иштирокида жами 410 та корхона фаолият юритмоқда.

Сўнгги хабарлар