09:27, 24 Февраль 2026 | GMT +5
Ўзбекистонда “автомойка”лар сони нечта
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 февраль ҳолатига Ўзбекистонда автомобилларни ювиш, сайқаллаш ва шу каби фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлар (юридик шахслар) сони 3 122 тани ташкил этган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 504 тага ёки 19,3 фоизга ошган.
Уларнинг ҳудудлар кесимидаги сони қуйидагича:
- Хоразм вилояти — 399 та
- Тошкент шаҳри — 366 та
- Фарғона вилояти — 310 та
- Тошкент вилояти — 299 та
- Самарқанд вилояти — 276 та
- Сурхондарё вилояти — 258 та
- Қашқадарё вилояти — 206 та
- Бухоро вилояти — 193 та
- Қорақалпоғистон Республикаси — 170 та
- Наманган вилояти — 162 та
- Жиззах вилояти — 156 та
- Навоий вилояти — 125 та
- Андижон вилояти — 121 та
- Сирдарё вилояти — 81 та
Изоҳ: ушбу кўрсаткич фақатгина юридик шахс ташкил этган тадбиркорлик субъектларини қамраб олган.
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда фаол махсус иқтисодий зоналар сони 31 та, кичик саноат зоналари сони 423 та, технопарклар сони 32 та ҳамда кластерлар сони 381 тани ташкил этган.