Ўзбекистонда ананас импорти қарийб 2 баробарга ошди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга 7 та хорижий мамлакатлардан қиймати 1,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган 4,6 минг тонна ананас импорт қилинган.

ананас
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Ананас импорти ҳажми 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 минг тоннага ошган.

2025 йилнинг 7 ойида Ўзбекистонга энг кўп ананас етказиб берган давлатлар:

  • Хитой – 4,5 минг тонна;
  • Қозоғистон – 92 тонна;
  • Нидерландия – 16 тонна;
  • Мексика – 5 тонна;
  • Бошқа давлатлар – 3 тонна.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда сабзавот етиштириш бўйича қайси ҳудуд етакчи эканлиги ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта музлатгич тўғри келиши ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта кондиционер тўғри келади?

Айни пайтда Ўзбекистонда қанча МЧЖ фаолият юритмоқда?

Сўнгги хабарлар