09:08, 14 Март 2026 | GMT +5
Ўзбекистонда аҳолиси сони энг кам бўлган туман ва шаҳарлар ТОП-10 талиги
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 38 236 704 кишини ташкил этган.
Аҳолиси сони энг кам бўлган ТОП-10 туман-шаҳарлар рўйхати қуйидагича:
- Ғозғон шаҳри — 9,5 минг нафар;
- Томди тумани — 15,2 минг нафар;
- Ширин шаҳри — 19,4 минг нафар;
- Қоровулбозор тумани — 20,7 минг нафар;
- Бўзатов тумани — 21,8 минг нафар;
- Янгиобод тумани — 30,5 минг нафар;
- Мўйноқ тумани — 34,1 минг нафар;
- Конимех тумани — 36,9 минг нафар;
- Тахтакўпир тумани — 38,9 минг нафар;
- Учқудуқ тумани — 39,9 минг нафар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда энг кўп чақалоқ туғилган туман-шаҳарлар ТОП-10 талиги ҳақида хабар берган эдик.