Ўзбекистонда 9 ойда 1,5 млн тонна узум етиштирилган

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида республикадаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан қарийб 1,5 млн тонна узум етиштирилган.

узум
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,7 % га ўсган.

Ҳудудлар кесимида етиштирилган узум ҳажми:

  • Самарқанд вилояти – 567 226 тонна
  • Бухоро вилояти – 184 743 тонна
  • Фарғона вилояти – 150 986 тонна
  • Наманган вилояти – 97 620 тонна
  • Қашқадарё вилояти – 90 277 тонна
  • Сурхондарё вилояти – 84 207 тонна
  • Навоий вилояти – 76 819 тонна
  • Тошкент вилояти – 76 190 тонна
  • Андижон вилояти – 60 283 тонна
  • Хоразм вилояти – 36 150 тонна
  • Жиззах вилояти – 24 584 тонна
  • Сирдарё вилояти – 12 589 тонна
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 6 754 тонна
  • Тошкент шаҳри – 120 тонна

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 9 ойда 884,5 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган.

Сўнгги хабарлар