08:30, 06 Август 2025 | GMT +5
Ўзбекистонда 6 ойда 43,3 мингта янги корхоналар ташкил этилган
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида янги ташкил этилган корхона ва ташкилотлар сони 43,3 мингтани ташкил этган.

1 июнь ҳолатига рўйхатдан ўтган корхона ва ташкилотлар сони 750,4 мингга етган.
Рўйхатдан ўтган корхоналарнинг соҳалар кесимидаги сони қуйидагича:
- савдо соҳасида - 245,3 мингта
- ташиш ва сақлаш соҳасида – 26,3 мингта
- соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида – 16 мингта
- яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 49,9 мингта
- ахборот ва алоқа соҳасида – 17,4 мингта
- саноат соҳасида –113,4 мингта
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга ўқиш мақсадида ташриф буюрган ТОП-10 давлат фуқаролари ҳақида хабар берган эдик.
Шунингдек, Ўзбекистонда оилавий корхоналар сони ошиб бораётгани ҳақида хабар берган эдик.