Ўзбекистонда 6 ой давомида сотилмаган давлат объектлари тадбиркорларга ижарага берилади
TASHKENT. Kazinform – Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform агентлиги UzAга таяниб.

Креатив соҳалар – IT, туризм, лойиҳа, дизайн, инжиниринг каби хизматларни ривожлантириш бўйича аниқ иш ва натижа кераклиги қайд этилди.
Янги фармонга кўра, 1 мартдан 6 ой давомида сотилмаган 10 минг квадратгача бўлган давлат объектлари тадбиркорларга 10 йилга тўғридан-тўғри ижарага берилади.
Тўрт йил давомида ижара вақтида тўланса, бу жой тадбиркорга хусусийлаштириб берилади.
Ёшларни IT ва чет тилига ўқитиб, халқаро тан олинган сертификат берадиган тадбиркорлар биринчи йил ижара тўламаслиги белгиланди.
Бунинг ҳисобига бу йил ҳар бир вилоятда 5 тадан давлат объектини тадбиркорларга ижарага бериб, камида 100 минг ёшларни IT ва чет тилига ўқитиш зарурлиги таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда электромобиллар учун утилизация йиғими ошиши ҳақида хабар берган эдик.