09:08, 28 Март 2026 | GMT +5
Ўзбекистонда 6 мингдан зиёд кийим ишлаб чиқариш корхоналари фаолият юритмоқда
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 февраль ҳолатига, Ўзбекистонда кийим ишлаб чиқариш соҳасида 6 073 та корхона фаолият юритмоқда.
Уларнинг сони йиллар кесимида қуйидагича (1 февраль ҳолатига):
- 2022 йил – 11 306 та;
- 2023 йил – 11 701 та;
- 2024 йил – 7 572 та;
- 2025 йил – 5 598 та;
- 2026 йил – 6 073 та.
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 март ҳолатига Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида 140 та хорижий корхона фаолият юритмоқда.